Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Нархоз» ва Молия институти пойтахт марказидан кўчирилиши кутилмоқда
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Молия институти шаҳарнинг чеккароқ қисмига кўчирилиши айтилмоқда. Шаҳар ҳокимияти матбуот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, бу бўйича лойиҳа ҳам тайёрланган.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институти шаҳар марказидан Сергели туманига кўчирилиши мумкин.
Пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати мутахассиси Гулноза Қосимованинг Kun.uz сўровига жавобан берган маълумотига кўра, ҳақиқатан ҳам масъулларда шундай режа бор.
"Бунинг режаси ҳозирча муҳокамада, бундай [олийгоҳ бинолари кўчирилиши] эҳтимол бор, лекин аниқ қарор йўқ ҳали.
Лойиҳа бор, тасдиқланмаган. Мен ҳам [бу лойиҳани] кўрмаганман, давлат раҳбари тасдиғидан ўтадиган лойиҳа экан. Агар тасдиқланса, албатта бўлишамиз", — деди у.
Таълим муассасаларини марказдан бошқа жойга кўчириш таклифини ким бергани ва бунга эҳтиёж нимадан пайдо бўлгани ҳақидаги саволлар очиқ қолди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Ислом Каримов шохкўчасида, Молия институтининг бош биноси эса Амир Темир шохкўчасида жойлашган. ОТМларнинг бўшатиладиган бинолари кейинги тақдири маълум эмас.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026