Жаҳон тиллари университетига янги ректор тайинланди
ЎзДЖТУ ҳузуридаги марказ директори Улуғбек Азизов янги ўқув йили олдидан университет ректори этиб тайинланди.
Социология фанлари бўйича фалсафа доктори Азизов Улуғбек Ботирович Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.
Улуғбек Азизов 2016 йилдан ҳозирга қадар ЎзДЖТУ ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш Республика илмий-амалий маркази директори – проректор лавозимида фаолият юритиб келган.
У бакалавриатни 2000 йилда шу университетда тамомлаган. 2009 йилда Япония Цукуба университети магистратурасида таҳсил олган. 2015 йилда Германиянинг Эрфурт университетида фалсафа доктори (PhD) ишини ёқлаган.
Эслатиб ўтамиз, ЎзДЖТУнинг аввалги ректори Ғанишер Раҳимов шу йил апрель ойида Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори этиб тайинланган эди.
Мавзуга оид
08:31 / 20.07.2024
ЎзДЖТУ қошида педагоглар малакасини ошириш тармоқ маркази ташкил этилади
13:23 / 29.12.2022
Иккита олийгоҳ ректори лавозимидан олинди
16:38 / 29.04.2022
Прокуратура ЎзДЖТУ талабаси ўз жонига қасд қилгани юзасидан маълумот берди
14:47 / 30.06.2020