Жаҳон | 17:10 / 30.06.2020
9103
1 дақиқада ўқилади

Покистон ҳарбийлари Кашмирда ҳинд қўшинлари жойлашган ҳудудни ўққа тутди

Ҳиндистон армиясининг олдинги позициялари миномёт ва ўқотар қуроллардан ўққа тутилган. 

Покистон ҳарбийлари Кашмирда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни бузди ва назорат чегарасидаги Науган районида жойлашган ҳинд қўшинлари позициясини ўққа тутди. Бу ҳақда PTI агентлиги хабар берди.

"Сешанба куни Ҳиндистон армиясининг олдинги позициялари Покистон назорати остидаги Кашмир ҳудуди тарафдан ўққа тутилди. Миномёт ва ўқотар қуроллардан ўт очилди", - деди Ҳиндистон қуролли кучлари шимолий қўмондонлиги вакиллари.

Ҳиндистон томонидан жавоб қайтарилган. Ҳар икки томондан йўқотишлар тўғрисида маълумот берилмаган.

Қайд этилишича, жорий йилда Покистон армияси жорий йилда Кашмирда ўт очишни тўхтатиш режимини 1400 мартадан ортиқ бузган. 

Мавзуга оид