Airbus бир йил ичида 15 минг ходимини қисқартиради

Европанинг Airbus SE авиакосмик концерни 2021 йил ёзигача 15 минг ходимини қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу коронавирус пандемияси сабабли камайган операциялар кўламига ходимларни мослаштириш мақсадида амалга оширилади.
“Охирги ойларда соҳадаги мисли кўрилмаган инқироз ортида тижорий авиация соҳасида фаолликнинг пасайиши 40 фоизга яқинни ташкил қилди. Тижорий самолётлар ишлаб чиқарилиши ҳажми ушбу шароитларга мослаштирилган”, деб айтилган компания баёнотида.
Компанияда авиаташувлар ҳажмининг жорий инқирозгача бўлган даражага 2023 йилдан олдин ва ҳаттоки 2025 йилгача тикланиши кутилмаяпти.
Қисқартиришларнинг асосий қисми Германия ва Францияга тўғри келади. Компания бу давлатлардаги корхоналарида мос равишда 5,1 минг ва 5 минг иш ўрнини қисқартиради.
“Airbus соҳа учраган энг оғир инқирозга тўқнаш келди”, деб айтган компаниянинг бош ижрочи директори Гийом Фори.
Airbus акциялари 2020 йил бошидан бери 50 фоиздан кўпроққа арзонлашиб кетган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Samsung Display Россия металларини сотиб олишни тўхтатди
Жаҳон | 14:38
-
Ўзбекистон ва Сингапур яримўтказгичлар соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 14:20
-
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
Жаҳон | 13:59
-
Талабаларга виза суҳбатларини тўхтатган АҚШ, Исроилни танқид қилган канцлер ва Ҳайит кунини эълон қилган Саудия – кун дайжести
Жаҳон | 13:40
Мавзуга оид

14:41 / 05.05.2025
Ўзбекистон Франциядан 14 та янги Airbus самолётини харид қилади

23:54 / 21.04.2025
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди

19:09 / 21.04.2025
Airbus водородда учадиган «яшил» самолётини тақдим этишни кечиктирди

22:54 / 26.03.2025