09:00 / 01.07.2020
25497
Реклама

Vivo компанияси кучли камерага эга V17 смартфонини Ўзбекистонда тақдим этди

Vivo компанияси Ўзбекистонда смартфонлар сотувини бошлади.

Ушбу компания смартфонлари орасида Vivo V17 модели алоҳида эътиборни тортади. Кенг оммага мўлжалланган бу смартфон профессионал суратлар олишга мослашган 4та камера ва 4500 мА·с сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган.

48 Мп AI квадрокамералари: профессионал суратлар

Vivo V17 моделининг квадро AI-камера объективлари орқали дунёни кашф этиб, қойилмақом суратлар олиш янада осонлашади. Смартфон 48 Мп асосий камера, 8 Мп юқори кенг бурчакли объектив, шунингдек 2 Мп макро камера, ва портрет режими учун боке эффектини тақдим этувчи 2 мегапикселли ажойиб камерага эга. Юқори кенг бурчакли AI-камера кўриш бурчагини 120 даражага кенгайтиради. Унинг ёрдамида битта кадрда кўпроқ дўстлар ва таъсирлантирувчи пейзажлар жам бўлади. V17 нинг 32 мегапикселли олд камераси туфайли деталларни юқори тиниқликда тасвирлаш ва ажойиб селфи олиш мумкин.

6,38 дюймли Super AMOLED FHD+ дисплей

Vivo V17 смартфони томонлари 19,5:9 ўлчамдаги 6,38-дюймли HaloFullView™ дисплейи билан жиҳозланган. Экран юзанинг 90 фоиз қисмини эгаллаши диққатга сазовор, бу эса ўйин ва видеоларни тўлиқ шаклда кўриш ва Super AMOLED дисплейи ҳамда Qualcomm компаниясининг Snapdragon процессори юқори самарадорлигидан етарлича завқланишга имкон беради.

Кучли аккумулятор: чексиз қувват ва икки баробар тез зарядланиш

V17 смартфони 4500 мА·ч сиғимли кучли аккумуляторга эгалиги сабабли узоқроқ ишлайди ва сиз смартфонни қувватлаш билан боғлиқ барча хавотирларни ортга суришингиз мумкин. Vivo V17 нинг бақувват аккумулятори икки баробар тез қувватланиш эксклюзив технологиясига эга. Бундан ташқари, нақ тўққиз босқичли ҳимоя ҳисобига жараён аккумулятор учун ҳам, ускуна учун ҳам хавфсиз.

8 Гб тезкор ва 128 GB ички хотира

Vivo V17 смартфонига техножараённинг 11 нм меъёрига жавоб берувчи ва 2 ГГц частотада ишловчи саккиз ядроли процессор ўрнатилган. 8 Гб тезкор ва 128 Гб ички хотира кўпроқ илова юклаб олиш ва улардан фойдаланиш қулайлиги янада ошиши имконини тақдим этади.

Шунингдек, Android 9 операцион тизими бошқарувида ишловчи Funtouch OS 9,2 туфайли Vivo V17 ҳар қандай вазифани осонликча бажаради. Фойдаланувчиларнинг ўйинлардан янада кўпроқ завқ олиши учун Ultra Game Mode режими ҳам тақдим этилган. Ultra Game Mode режими тизим ресурсларини ўйин фойдасига қайта тақсимлайди.

Dual-Turbo акселератори тезликни қадрлайдиган ўйинчилар учун жуда мос келади. Кадрларнинг бир сонияда катталаштирилиши ўйин жараёнини силлиқ ва қизиқарли қилади. Бу PUBG ўйинларини севадиганлар учун махсус хусусият.

Смартфонни бутун Ўзбекистон бўйлаб – Тошкент шаҳридан ва барча вилоятлар марказларидан топишингиз ҳамда харид қилиш мумкин. Имкониятни қўлдан бой берманг! Янада батафсил маълумот учун:

Сайт: www.vivo.com/uz

Instagram: @vivo_uzbekistan

Telegram: t.me/vivomobile_uz

Facebook: fb.com/vivoUzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Top