Vivo компанияси 6,47-дюймли HD+ дисплейи, USB Type-C порти ҳамда 5000 мАч сиғимли аккумуляторига эга янги Y30 смартфонини тақдим этади. Смартфонда шунингдек, асосий квадрокамера ҳам мавжуд. 

Кўзни қамаштирувчи 3D ранглар

Янги vivo Y30 смартфони икки хил рангда бўлади:

  1. Зумрад қора ранг

Қора ва яшил рангли қатламлар чақнаб туради, сояда сувдаги тўлқинлар каби жилоланади.

  1. Порлоқ мовий ранг

Рангдаги нурлар нафисликни акс эттирган ҳолда рақсга тушади.

Смартфоннинг ташқи қиёфаси

Кўк рангни фильтрловчи қулай экранга эга смартфон кўзга тушадиган босимни енгиллаштиришга ёрдам беради. Катта 6,47 дюймли дисплей эса нозик рамка ва 19.5:9 оптимал мувофиқликка эга бўлиб, экраннинг сиртга нисбати 89.24 фоизни ташкил этади.

Катта сиғимли аккумулятор

5000 мАч, бу эса кун давомида ишлаш имконини беради. Смартфонни симметрик USB Type-C орқали тезда зарядлаш имкони мавжуд. Type-C порт уйқудан олдин қувватловчи кабелни адашмай улаш имконини беради. 5В/1A қайтарма қувватлаш технологияси билан эса телефон бошқа бир телефон ёки қатор қурилмалар учун қувват манбаига айланиши мумкин.

Тўлиқ қувватланиш қуйидаги ишларни амалга оширишга етади:

Видео томоша қилиш: 12 соат
Ўйинлар ўйнаш: 11 соат
Мусиқа тинглаш: 46 соат