20-карра зум, ультиматив тунги режим, қулай дизайндаги vivo X50 модели сотувга чиқмоқда.
Vivo компанияси X50 флагман сериядаги 20-карра зум, ультиматив тунги режим, қулай X-серияли дизайндаги смартфон сотуви бошланганини эълон қилмоқда. Эгилган 2,5D-дисплейли янги модель икки хил рангда сотувга чиқади. Булар «Мовий осмон» ва «Қора кўзгу» деб номланади.

Нозик дизайн. Шубҳасиз қулайлик.
X50 смартфон эгилган дисплей ва камера учун диаметри бор-йўғи 3,96 мм бўлган митти туйнукча билан жиҳозланган. Кафтда фойдаланиш учун қулай жойлашади. COP технологияи ёрдамида смартфон рамкаси янада юпқа шаклга кирган.

Тунги тасвирга олиш учун беқиёс камера. Туннинг миллион жилоси
X50 смартфони OIS тизими ва модификацияланган IMX598 матрица билан жиҳозланган ва бу жиҳатлар биргаликда умумий ёруғлик сезувчанлигини 10 фоизга оширади. Натижада ҳар бир тунги сурат ақл бовар қилмас даражада тиниқ ва деталлашган бўлади.
Бутунлай қоронғуликда ультиматив тунги режим автоматик тарзда ёқилади ва бу сунъий онг бошқарувчида шовқинни пасайтирувчи янги инновацион алгоритм ёрдамида ишлайди.

Ҳаракатдаги объектларни тиниқ суратга тушириш. Ҳаракатдаги оламни тасвирга ол!
X50 смартфони ҳаракатдаги объектларни деярли ноль даражадаги тутиб туриш билан суратга олади. Бунга парчаларни қисқартирувчи OIS ва датчик технологиялари уйғунлашуви орқали эришилади. Шу тарзда сакраётган одамнинг суратини юқори даражадаги тезлик ва аниқликда суратга тушириш мумкин.
Кейинги автофокус кадрдаги ҳар бир объектга диққатни жамлаш имконини беради, ҳатто у кўриш ҳудудидан йўқолиб, яна пайдо бўлган тақдирда ҳам. Autozoom автоматик масштаблаш функцияси эса белгиланган объектни марказда тутиб туради. Бундан ташқари 3D Sound Tracking функцияси объектлар ҳаракати йўналишидан қатъи назар инсон нутқини кузатиб боради.





















