Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон ташқи ишлар вазири коронавирусга чалинди
Фото: Sputnik
Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилган.
“Бугун кундузи ҳароратим бироз ошишини ҳис қилдим ва дарҳол уйимда каратинни бошладим. Менда коронавирусга мусбат таҳлил чиқди. Аллоҳ инояти ила ўзимни кучли ва ғайратли ҳис қилмоқдаман. Мен уйимдан ўз мажбуриятларимни бажаришни давом эттираман. Илтимос, ҳаққимга дуо қилинг”, деб ёзган вазир Twitter’да.
Охирги маълумотларга кўра, Покистонда коронавирусга чалинганлар сони 223 мингдан, ундан вафот этганлар сони 4,5 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.
Аввалроқ коронавирус Покистон миллий йиғини спикери Асад Қайсарда, Синд вилояти губернатори Имрон Исмоилда, Покистон халқ партияси етакчиси Саид Ғанида ва темир йўллар вазири Шайҳ Рашидда аниқланганди. Уларнинг барчаси соғайиб кетган.
Шу билан бирга, бир қатор покистонлик сиёсатчилар, жумладан Балужистон вилоятининг собиқ губернатори Саид Фозил Оға ва Синд вилоятининг аҳоли пунктлари бўйича вазири Ғулом Муртазо Балуҳ коронавирус сабабли вафот этган.
Мавзуга оид
18:39 / 20.03.2026
Шавкат Мирзиёев Шаҳбоз Шариф билан мулоқот қилди
00:32 / 19.03.2026
Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан ўзаро жангларни вақтинча тўхтатди
15:11 / 18.03.2026
Ўзбекистон тажрибаси асосида Покистонда пахтачилик кластерлари жорий этилади
10:45 / 17.03.2026