Жаҳон | 13:21 / 07.07.2020
4571
1 дақиқада ўқилади

Америкада коронавирусдан ўлим даражаси 39 фоизга пасайди

АҚШда янги коронавирус COVID-19 туфайли рўй бераётган ўлим даражаси 39 фоизга пасайди. Бу ҳақда Америка етакчиси Дональд Трамп Twitter саҳифасида эълон қилди. 

Фото: The New York Times

“Хитой вирусидан ўлим даражаси 39 фоизга пасайди, бу вақтда бизнинг текшириш дастуримиз жаҳонда етакчилик қилишда давом этмоқда! Нима учун ёлғончи ОАВ ўлимлар сони сезиларли пасайгани ҳақида хабар бермайди? Чунки, улар ҳақиқатда ёлғончи ОАВдир!” – деб ёзган президент.

У тақдим этган маълумотларга кўра, Қўшма Штатларда касалликдан вафот этиш ҳолати “дунёда деярли энг қуйи даражададир”. “Бундан ташқари, АҚШда ўлимлар сони сезиларли пасайди, пандемиянинг чўққиси билан қиёслаганда 10 баравар камайди”, - деб қўшимча қилган давлат раҳбари.

Бироқ, The New York Times нашрининг ёзишича, охирги икки ҳафтанинг сўнгги кунида вирусни юқтирганлар сони 39 штатда ортган. Бу кўрсаткич фақатгина 2 штатда пасайган. Аризона, Техас ва Флорида штатларида эса, энг кўп юқтириш ҳолатлари қайд этилмоқда. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид