12:07 / 07.07.2020
37660

«Андижон» вице-президенти: «Ҳоким отамиз бўлса, GM – онамиз»

#FootWeek'нинг навбатдаги сонини суратга олиш учун ижодий жамоамиз Андижонда бўлди. У ерда «Андижон» клуби вице-президенти Маъруфжон Абдусаломов билан клубнинг режалари ва бўлиши кутилаётган ўзгаришлар ҳақида суҳбатлашдик.

Клуб расмийсининг маълум қилишича, «Андижон» доимий ҳомийларининг кўмагига қараб қолмоқчи эмас ва мустақил равишда ривожланиш истагида. У клубда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида гапириб, «Андижон» ривожланишнинг янги босқичига ўтаётганини айтди.

Абдусаломов вилоятда футбол ривожланишида Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ўрни катталигини айтди: «Шуҳрат Абдураҳмоновни отамиз деб билсак, GM'ни онамиз деб биламиз», дейди хусусан «Андижон» клуби вице-президенти ҳокимнинг ҳудуд футболи ўрнидаги мавқейини бир сўз билан ифодалаб.

Маъруфжон Абдусаломов

Маъруфжон Абдусаломов билан, шунингдек, «Андижон» олиб борган селекция ишлари, легионерлар, кўтарма пуллар ҳақида гаплашдик. У билан суҳбатни «Андижон» ҳамда «Бунёдкор» жамоаларининг ўринбосарлари ўртасидаги ўйин вақтида бошлагандик. Суҳбатимиз ўйин тугаб, қоронғу тушгунига қадар давом этди. #FootWeek навбатдаги сонининг асоси бўлган интервьюни томоша қилсангиз, «Андижон» клубининг келажакдаги режалари ҳақида кўп нарса билиб олишингиз мумкин.

Шунингдек, #FootWeek'нинг янги сонида яна кўплаб қизиқарли мулоҳазаларимизни тақдим этамиз. Хусусан, голли узатма бериб чарчамаётган Месси, «гол ўтказишни унутган» Куртуа ҳақида Ла Лигадаги рекордлар қисмида гаплашамиз. Италияда коронавируснинг илк ўчоғига айланган Бергамода мамлакат футболининг янги «гол машинаси» борлиги ҳақида эшитганмисиз? Билишни истасангиз, кўрсатувни томоша қилинг.

Карантиндан кейин рақобатни йўқотган Бундеслига, Интерпол аралашган келишилган ўйинлар можароси ҳақида ҳам #FootWeek'нинг янги сонида томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Top