12:49 / 07.07.2020
2633

Словакия ўттиздан ортиқ мамлакатга чегараларини очди

Фото: Getty Images

Словакия 30дан ортиқ мамлакат фуқаролари ушбу давлатга кира олади. Улардан коронавирус йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома талаб қилинмайди ва 14 кунлик карантинга ҳам олинмайди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлигига таянган ҳолда TASR ахборот агентлиги хабар қилди. 

Гап ЕИ мамлакатлари, шунингдек, Австралия, Хитой, Жанубий Корея, Япония ва Янги Зеландия ҳақида бормоқда. Словакия ТИВ тузган рўйхатда Португалия, Швеция ва Буюк Британия мавжуд эмас. 

Шу билан бирга, мамлакат фуқароларига Польшанинг Силез ўлкаси, Прага, Загреб ва Хорватиянинг Осиек шаҳарларига бормаслик тавсия қилинган. Бу минтақаларда коронавирусни юқтириб олиш эҳтимоли катта. Лекин, Польша, Чехия ва Хорватия фуқаролари Словакияга тўсқинликсиз кириши мумкин. 

Словакия соғлиқни сақлаш вазирлиги 6 март куни коронавирус инфекцияси қайд қилинганини эълон қилган эди. Шундан буён республиканинг 218 396 фуқароси тест топширган. 1 765 киши вирусни юқтиргани аниқланган. Вирус келтириб чиқарувчи асоратлардан 28 киши вафот этди, 1466 киши даволанди. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top