Жаҳон | 14:22 / 07.07.2020
6711
1 дақиқада ўқилади

Хитойда ичида мактаб ўқувчилари бўлган автобус сув омборига қулади

 Автобус номаълум сабабга кўра ёнбошга ағдарилиб, йўл четидаги тўсиқларни синдирган ва Аншунь шаҳридаги сув омборига қулаб тушган.

Фото: REUTERS / China Daily

Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида ичида мактаб ўқувчилари бўлган автобус сув омборига қулаб тушди. Бу ҳақда провинция фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Автобусдаги йўловчилар ва жабрланганлар сони ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Хабар қилинишича, автобус номаълум сабабга кўра ёнбошга ағдарилиб, йўл четидаги тўсиқларни синдирган ва Аншунь шаҳридаги сув омборига қулаб тушган.

Гуйчжоу провинцияси ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг билдиришича, воқеа жойида 100га яқин қутқарувчилар, жумладан 17 нафар ғаввос иш олиб бормоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид