Спорт | 19:11 / 08.07.2020
6874
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

ЖЧ-2022 саралашига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Эронга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушадиган бўлди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайтида маълум қилинган.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон миллий жамоаси сентябрда йиғин бошлайди ва 4 сентябрь куни Тожикистон билан, 7 сентябрда эса Эронга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Ҳар икки ўйин Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ўтказилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон ЖЧ-2022 саралашининг қолдирилган ўйинларини 13 октябрдан бошлайди. Шу куни Абрамов жамоаси Яман билан нейтрал стадионда ўйнайди. Шунингдек, 12 ноябрь куни Сингапур Тошкентда меҳмон бўлса, 17 ноябрь куни Ўзбекистон Жиддада Саудия билан ўйнайди.

Вадим Абрамов мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси айни дамда ЖЧ-2022 саралашининг «D» гуруҳида 5-турдан кейин 9 очко билан етакчи бўлиб турибди. Эрон эса саралашнинг «С» гуруҳида учинчи ўринда бормоқда.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид