Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Улкан кўршапалак сурати интернет фойдаланувчиларини қўрқитиб юборди
Қанотлари қулочи 1,7 метрга етадиган улкан кўршапалак сурати Twitter’да тезда оммалашди ва фойдаланувчилар орасида ваҳима кўтарилишига сабаб бўлди.
Daily Mirror нашрининг ёзишича, кўршапалак сурати эълон қилинган пост 270 мингдан кўпроқ лайк ва 110 минг ретвит тўплаган. Фойдаланувчилар хабарга қолдирган изоҳларга қараганда улар 1,5 метрлик қанотга эга кўршапалаклар мавжудлигидан ваҳимага тушишган.
“Фараз қилинг, у уйғониб сиз томонга учиб келаяпти. Мен бундай вазиятда мамлакатдан кўчиб кетган бўлардим”, деб ёзган фойдаланувчилардан бири.
“Мен биламан, улар вегетарианлар ва шу каби, бироқ барибир қўрқувга тушдим”, деб изоҳ қолдирган бошқа фойдаланувчи.
Таъкидланишича, суратда Филиппин архипелагида учровчи кўршапалак тури - ёлли ацеродон тасвирланган. Уларнинг қанотлари ҳақиқатан ҳам катта бўлади, бироқ танаси нисбатан кичиқрок ўлчамларда бўлиб, узунлиги 29 смгача ва оғирлиги 1,2 кггачани ташкил қилади.
Мавзуга оид
11:46 / 17.11.2025
Филиппин пойтахтида юз минглаб одамлар коррупцияга қарши норозиликка чиқди
21:35 / 09.11.2025
Филиппинда яқинлашиб келаётган тайфун сабабли қарийб бир млн киши эвакуация қилинди
08:37 / 06.11.2025
Филиппинда “Калмаеги” тўфони оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортмоқда
13:40 / 05.11.2025