Болгария президентининг маслаҳатчиси ва котиби ҳибсга олинди
Аввалроқ махсус хизматлар вакиллари Болгария президенти маъмуриятидаги кабинетларда тинтув ўтказаётганлиги хабар қилинганди.
Болгария президентининг ҳуқуқий ва коррупцияга қарши кураш масалалари бўйича маслаҳатчиси Пламен Узунов махсус хизмат ходимлари томонидан ҳибсга олинди. "Канал 3" телеканалининг хабар қилишича, таътилда бўлган амалдор Софияга олиб келинади.
Мамлакат бош прокурори Иван Гешевнинг маълум қилишича, Узунов хизмат мавқеини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда.
Бир оздан сўнг ҳарбий прокуратура президентнинг мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Илия Милушев ҳам ҳибсга олинганини маълум қилди.
Аввалроқ махсус хизматлар вакиллари Болгария президенти маъмуриятидаги кабинетларда тинтув ўтказаётганлиги хабар қилинганди.
Бош прокурор Иван Гешев журналистларга тинтувлар иккита жиноят ишини тергов қилиш доирасида ўтказилаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:26 / 10.12.2024
Болгария Россия газининг Европага транзитини тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
12:50 / 28.10.2024
Болгария парламентига сайловларда ФБЕТ - ДКИ блоки етакчилик қиляпти
00:21 / 10.09.2024
Болгария ҳудудий сувларида 13 та давлат иштирокида ҳарбий ўқувлар ўтказилади
12:16 / 10.06.2024