Ўзбекистон | 10:05 / 09.07.2020
54629
2 дақиқада ўқилади

Фарғонада яна касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 167 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«Ўзбекистонда коронавирусга чалинган жами беморлар сони 11 259 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 64 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 58 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Фарғона вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Наманган вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида), 16 нафари Жиззах вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

8 июль куни Ўзбекистонда жами 422та янги ҳолат қайд этилди (рекорд), 249 бемор соғайди (рекорд) ва 5 бемор вафот этди (рекорд).

Шу вақтгача 7060 киши касалликдан соғайиб чиққан. 

Айни вақтда шифохоналарда 4 152 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 31 нафари оғир, 12 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 6 июль куни коронавирус Фарғона вилоятига қайтгани, вилоятда аҳоли орасида 3та касалланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берганди. Аммо кўп ўтмай Коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишни мувофиқлаштирувчи Фарғона вилояти штаби бу хабарни рад этганди. 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид