Асакадаги цемент заводи қачонгача ҳавони заҳарлайди?
Андижон-Асака йўлидаги Ахтачи саноат ҳудудида жойлашган цемент заводи атроф-муҳитни жиддий зарарлаётгани бир неча йилдан буён аҳоли норозилигига сабаб бўлиб келади. Бу борада ОАВда ҳам бир неча марта танқидий чиқишлар қилинган.
Цемент заводининг иккита қувуридан чиқаётган зарарли чиқиндилар атмосферани булғаб, атроф-муҳитга катта зарар етказмоқда. Тутун шамол йўналишига қараб 5 километр узоқликдаги Андижон шаҳри ёки худди шундай узоқликдаги Асака томонга ҳаракатланади.
Аҳолининг кўплаб мурожаатларидан сўнг, экология ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича вилоят мутасаддилари, ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур муаммони ҳал қилиш учун ҳаракат бошлагани ҳақида маълумот берилган эди. Ўтган йили мазкур цемент заводи аҳоли яшовчи ҳудудлардан узоқроқ жойга кўчирилиши ҳам айтилди.
Биз ҳамон ечимини кутаётган муаммо юзасидан Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан изоҳ сўрадик.
Бошқарма маълумотига кўра, цемент заводи Имом ота тоғи ҳудудига кўчирилиши белгиланган.
«Асака тумани Ахтачи саноат ҳудудида фаолият олиб бораётган «RASH-MILK» МЧЖга қарашли цемент ишлаб чиқариш заводи 2013 йилда ўз иш фаолиятини бошлаган. Бугунги кунда заводда 300га яқин ишчи-ходим ишлаб келмоқда.
Андижон вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида чанг-газ тозалаш ускуналарининг носозлиги, яроқлилик муддати тугаганлиги туфайли атмосфера ҳавосига ташламаларнинг кўпайгани аниқланди. Бу ўз навбатида эътироз, шикоятлар кўпайишига сабаб бўлмоқда.
Корхона чанг-газ тозалаш ускуналарини янгисига алмаштириш бўйича бошқарма талабномасига асосан, ускуналар завод маъмурияти билан келишган ҳолда вақтинчалик тўхтатилиб, фаолияти давомида 2 марта янгисига алмаштирилган. Бироқ, завод тўла қувватда ишлаш жараёнида чанг-газ тозалаш ускуналарини фильтр қисмларининг тез куйиши кузатилди. Ушбу фильтрлар Хитой Республикасидан импорт қилинадиган эҳтиёт қисм бўлиб, пандемия муносабати билан уларни тез ва муддатида алмаштиришга имкон бермаган.
Бошқарма томонидан ушбу нохуш ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан лаборатория таҳлиллари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Корхона ҳудуди атрофида кунлик мониторинг кузатувлари олиб борилиб, олинган лаборатория таҳлилларига асосан, атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ ташламалар ташлагани учун жамиятга 2019 йил ва 2020 йил 1-чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрь кунги 820-сонли қарорига мувофиқ, 121,5 млн сўмлик қўшимча компенсация тўловлари ҳисобланган ва ундириб олинган.
Бошқарма томонидан жамиятга чанг-газ тозалаш ускуналарини замонавийларига алмаштириш ҳамда атмосфера ҳавосига ташланаётган меъёридан ортиқча ташламаларни камайтириш юзасидан бир неча бор огоҳлантириш хатлари ва талабномалар берилган.
Берилган огоҳлантиришлар ҳамда талабномаларда берилган кўрсатмаларни бажармаганлиги учун ушбу корхона фаолиятини тўхтатиш бўйича тегишли иқтисодий судларга ҳужжатлар тайёрланмоқда.
Фуқароларнинг кўп эътироз ва шикоятларини инобатга олиб ҳамда экологик ҳолатни соғломлаштириш мақсадида бошқарманинг масъул ҳодимлари томонидан «RASH-MILK» МЧЖга қарашли цемент ишлаб чиқариш корхонасини аҳолидан узоқ бўлган бошқа ҳудудга кўчириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишилди.
Ҳозирги кунда «RASH-MILK» МЧЖга Андижон вилояти Хўжаобод тумани Дўстлик ва А.Қаҳҳор массивлари худудида цемент ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши учун вилоят хокимининг 2017 йил 22 ноябрдаги 796-сонли қарори билан 40 гектар ер майдони ажратилиб, қурилиш ишлари бошланган.
Лойиҳа бўйича ушбу қурилаётган цемент ишлаб чиқариш корхонаси 2 босқичдан иборат бўлиб, 1-босқич 2020 йил якунида ишга туширилиши, 2-босқич 2022 йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.
Ўрганиш кунида лойиҳада 1-босқич жорий йилнинг IV чорагида қурилиш якунланиб ишга туширилиши режалаштирилгани, аммо пандемия сабабли қурилиш ишларини якунлаш 2 ойга, яъни 2021 йил февраль ойига чўзилгани маълум бўлди.
Ҳозирги кунда қурилиш ишлари 2 сменада олиб борилаётгани, 400 нафар ишчи ходим қурилиш ишлари билан шуғулланаётгани, шундан 152 нафари Хитой Халқ Республикасидан келган мутахассислар экани аниқланди.
Корхона раҳбари билан бўлган мулоқотда шу кунларда чартер авиарейс орқали Хитой Халқ Республикасидан яна 200 нафар мутахассисларни олиб келиш режалаштирилаётгани, йил охирига қурилиш ишлари якунланиб, ушбу мутахассислар ускуналарни монтажи билан шуғулланиши бўйича маълумот берди.
Цемент ишлаб чиқариш корхонаси қурилиш учун танланган ер майдони Хўжаобод туманининг Имом-ота тоғ ён бағрида жойлашган.
Танланган ер майдони қуйидагилар билан чегарадош:
– шимол томондан фермер хўжалиги экин ер майдонлари, 1200 метр масофада аҳоли уйлари билан;
– шарқ томондан тоғ билан, тоғнинг орқа тарафида 1400 метр масофада Ўрдай маҳалласи фуқаролар йиғини аҳолиси турар жой бинолари билан;
– жануб томондан Имом-ота тоғ тизмаси билан;
– ғарб томондан тоғ ён бағри ва экин ер майдон, сўнг 1000 метр масофада аҳоли турар жой бинолари билан чегарадош.
Санитар меъёр қоидалари бўйича (СанПин-0350-17) цемент ишлаб чиқариш корхоналари аҳоли яшаш ҳудудидан 500 метр қилиб белгиланган.
Шамолнинг йўналиши ғарбдан шарқ томонга.
Қурилиш ишлари якунлангандан сўнг, қурилишни қабул қилиш ишчи комиссиясида барча тегишли ташкилот ва корхоналар ўзларининг талабларини бажарилиши бўйича қабул қилиб олса, иш жараёнида атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатилишининг олди олинади.
Қурилиш якуни билан Ахтачи саноат зонасидаги цемент заводи ўз фаолиятини тўхтатади», – дейилади расмий изоҳда.
Экологлар маълумотига қараганда, цемент заводи Андижоннинг энг сўлим ва дам олувчилар кўп борадиган масканларидан бири – Имом ота тоғи ҳудудига кўчар экан.
Наҳотки, ҳавони заҳарловчи заводга бошқа жой топилмади? Бу қарор бир муаммонинг ечими ортидан иккинчи муаммони юзага келтирмайдими?..
Элмурод Эрматов
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди
Ўзбекистон | 10:29
-
“Доналд Трамп Ўзбекистонга таклиф қилинди. Президент минтақага келиши учун ҳозир энг тўғри вақт” – АҚШ элчиси
Ўзбекистон | 09:46
-
Ким Чен Ин «империалистик қароқчилар»га қарши мўлжалланган кемани сувга туширди
Жаҳон | 09:43
-
Eco Expo Central Asia: Тошкентда илк бор экологик технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтади
Ўзбекистон | 09:38
Мавзуга оид

18:24 / 08.04.2025
Андижонда юк машинаси йўл бўйидаги уйни бузиб, ичкарига кириб кетди

23:42 / 19.03.2025
Андижонда «Зил» юк машинаси ёниб кетди

12:29 / 27.08.2024
Инсофсиз рақобатда айбланган цемент заводи 4,9 млрд сўм жаримага тортилди

07:25 / 20.04.2024