Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда «Зил» юк машинаси ёниб кетди
Ёнғинга транспорт воситасининг электр симларидан чиққан қисқа туташув сабаб бўлган.
Фото: ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати
Андижон вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Асака туманида юк машинаси ёниб кетгани юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 19 март куни соат 22:00 ларда Асака тумани Навоий МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятга эга автомобиь йўлида 31 ёшли У.Ш. бошқарувидаги «Зил-130» юк машинасида ёнғин чиққан.
Таъкидланишича, ёнғинга транспорт воситасининг электр симларидан чиққан қисқа туташув сабаб бўлган.
Ушбу ёнғин ФВБ Олтинкўл туман бўлими ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Ёнғин юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари Асака тумани ФВБ томонидан олиб борилмоқда. «Барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқаришдан аввал унинг техник созлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг йўлга чиқишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.
Бир неча кун олдин Зомин тумани Даштобод шаҳарчасида «Зил-130» русумли юк автомобилида ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:40 / 03.12.2025
“Ёнғин пайти ошхонада одам кўп эди” – Гулистондаги портлаш жойидан репортаж
19:45 / 03.12.2025
50 минг долларлик даъво: Тошкентда зарядга қўйилган электромобил нега ёниб кетганди?
12:53 / 01.12.2025
Ҳонгконгдаги ёнғин қурбонлари 140 нафардан ошди. Хитой намойишлар бошланишидан хавотирда
09:00 / 01.12.2025