Ўзбекистон | 07:25 / 20.04.2024
1834
1 дақиқада ўқилади

Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 

Хоразм вилояти Урганч туманида яшовчи Х.А. ИИОга мурожаат этиб, банк картасидан 3 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти Асака туманида яшовчи 37 ёшли М.А. содир этгани аниқланган.

Унга кўра, М.А. "Телеграм" мессенжери орқали Х.А. билан танишган ва унга ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини, шунингдек, пулларини оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан унга тегишли бўлган банк карта реквизитларини қўлга киритиб, пулларини ўзлаштириб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, М.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Мавзуга оид