12:16 / 11.07.2020
21232

Қўқон шаҳри ва водийдаги уч туманга ДСИнинг янги бошлиқлари тайинланди

Давлат солиқ қўмитаси раиси буйруғига кўра Фарғона водийсининг тўрт ҳудудида давлат солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинланди. 

Хурсанжон Боратов Фарғона вилояти Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Хурсанжон Боратов

Хурсанжон Баҳромович Боратов 1972 йилда Фарғона вилоятида туғилган. У 1996 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган, солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.

Х.Боратов бунгача Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси бўлиб ишлаб келаётган эди. У 2019 йил ноябридан буён Қўқон шаҳар ДСИ бошлиғи бўлган, 8 июль куни президент видеоселекторида ишдан олинган Муҳиддинжон Турдиқулов ўрнида иш бошлади.

Шунингдек, Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ва Учқўрғон туманларида, Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ДСИ бошлиқлари ўзгарган.

Ҳикматиллохон Сотволдиев Андижон вилояти Шаҳрихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ҳикматиллохон Сотволдиев

Ҳикматиллохон Акмалдинхонович Сотволдиев 1986 йилда Андижон вилоятида туғилган. У 2007 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалини, 2015 йилда эса Солиқ академиясини тамомлаган, солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.

Х.Сотволдиев янги лавозимга тайинлангунга қадар Андижон вилояти Жалақудуқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари ловозимида фаолият юритиб келаётган эди. У бу лавозимда 2019 йил апрелидан буён ишлаб келган Жасурбек Машраповни алмаштирди.

Шоҳрух Азбеков Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шоҳрух Азбеков

Шоҳрух Муротжонович Азбеков 1978 йилда Наманган вилоятида туғилган, 2006 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган, солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси ҳисобланади.

У бундан аввал Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори бўлиб ишлаётган эди. Тўрақўрғон ДСИга кўп йиллардан буён Давронбой Жамолов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Бахтиёржон Деҳқонов Наманган вилояти Учқўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Бахтиёржон Деҳқонов

Бахтиёржон Абдулбосидович Деҳқонов 1967 йилда Наманган вилоятида туғилган. У 1993 йилда Тошкент давлат аграр университетини «иқтисодчи-ташкилотчи» мутахассислиги бўйича тамомлаган, солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси ҳисобланади.

Б.Деҳқонов бунга қадар Наманган вилояти Учқўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. У янги лавозимда Мамадалиев Жобирхон ўрнини эгаллади.

  • 8 июль куни президент иштирокидаги видеоселекторда Қўқон шаҳри ва Муборак тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари ишдан олингани хабар қилинганди.
Top