Спорт | 20:23 / 12.07.2020
3655
2 дақиқада ўқилади

«Формула-1»нинг 2-босқичи ғолиби аниқланди

Британиялик пойгачи, амалдаги чемпион Льюис Хэмилтон “Формула-1” пойгасининг жорий мавсумдаги 2-босқичида ғалаба қозонди. 

Фото: the-race.com

Штирияда (Австрия) ўтган босқичда 2-ўринни Mercedes’нинг яна бир пойгачиси Валттери Боттас, 3-ўринни Red Bull пойгачиси Макс Ферстаппен эгаллаган.

Пойгаларнинг 1-босқичи ҳам шу трассада ўтган эди. Ўшанда ғалабани Боттас нишонлаганди.

Жорий босқичда аввалгиси каби россиялик пойгачи Даниил Квят, монаколик Шарль Леклер, Макс Ферстаппен ва Кими Райкконен пойга олдидан ирқчиликка қарши курашни қўллаб-қувватлаш ифодаси сифатида тиз чўкишдан бош тортган. 5 июлда ўтган босқичда ҳам Black Lives Matter ҳаракатини 6 пойгачи тиз чўкиш орқали қўллаб-қувватлашдан бош тортганди. 

Иккита босқичдан кейин 43 очко билан Боттас етакчилик қилмоқда. Ҳэмилтон 37 очко билан 2-ўринни, “Макларен” аъзоси Ландо Норрис 26 очко билан 3-ўринни эгалламоқда. 

“Формула-1”нинг навбатдаги босқичи Венгрияда 17-19 июль кунлари бўлиб ўтади. 

Жорий мавсум пандемия сабабли йилнинг иккинчи ярмига кўчирилганди. У 5 июлда Австрия гран-приси билан бошланган. Яна бир босқични Шпильбергдаги трассада ўтказишга қарор қилинганди. Чалкашлик юзага келмаслиги учун ушбу босқич Штирия босқичи деб аталган. 

Мавзуга оид