Ўзбекистон | 19:50 / 13.07.2020
43696
2 дақиқада ўқилади

13–19-июль кунлари режалаштирилган чартер рейслар рўйхати эълон қилинди

Транспорт вазирлиги хориждаги фуқароларни олиб келиш учун 13 - 19 июль кунлари режалаштирилган чартер рейслар рўйхатини эълон қилди.

Қайд этилишича, бошқа давлатларда қолиб кетган ватандошлар Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ қуйидаги чартер рейслар орқали олиб келинади:

13 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana Airlines)

13 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)

14 июль Варшава – Тошкент – Рига (SmartLynx Airlines)

15 июль Москва – Тошкент – Москва (Ural Airlines)

16 июль Истанбул – Тошкент - Истанбул (Turkish Airlines)

16-17 июль Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент (Uzbekistan Airways)

19 июль Тошкент – Владивосток - Тошкент (Uzbekistan Airways)

Аввалроқ Транспорт вазирли «сариқ» ва «яшил» тоифадаги мамлакатлардан чартер рейслар давом эттирилиши, мамлакатларнинг қайси тоифага мансублигини Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан республика махсус комиссиясига тақдим этиб бориладиган ҳафталик жадвал асосида аниқланишини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда карантин чекловлари қайта тикланиши муносабати билан аввал эълон қилинган икки ҳафталик чартер рейслар жадвали қисқартирилган эди.

Мавзуга оид