Жамият | 18:22 / 13.07.2020
5646
2 дақиқада ўқилади

Белгиланмаган жойга маиший чиқинди ташлаган фуқаролар жазоланди

Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлимлари томонидан табиатни муҳофаза қилиш қоидаларига амал қилинишини таъминлаш бўйича ўтказилган рейдларда қонунбузарликка йўл қўйган бир қанча фуқаролар аниқланди.

Фото: Давлат экология қўмитаси

Жумладан, Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор рейд тадбирлари натижасида, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 19-мавзедаги 21, 22 ва 23-уйлар олдида фуқаро Н.С. томонидан белгиланмаган жойга маиший чиқиндилар ташлангани аниқланди. Натижада, қонун бузилиш ҳолатига йўл қўйган фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 91/1 моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 111,5 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Навоий вилояти, Конимех тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан ўтказилган рейдда шу туманнинг «Шўртепа» маҳалласида яшовчи фуқаро М.И. томонидан белгиланмаган жойга қаттиқ маиший чиқиндилар ташлангани аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 91/1 моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Қўнғирот тумани инспекцияси томонидан ўтказилган рейдда «Қанли» овулида яшовчи фуқаро Б.Р. томонидан белгиланмаган жойга чиқиндилар ташлангани аниқланди. Ҳолат юзасидан унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 91/1 моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 446 минг сўм жарима жазоси қўлланилди.

Навоий вилояти, Томди туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан ўтказилган рейдда фуқаро Д.М. томонидан белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндилари ташлангани аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 91/1 моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Жиззах вилояти, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган рейдда Дўстлик тумани, «Саритепа» маҳалласида яшовчи Ў.Г. маиший чиқиндиларни машинага ортиб, белгиланмаган жойга ташлагани аниқланди. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 91/1 моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 669 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Мавзуга оид