Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ ёш болаларнинг коронавирус юқтириш эҳтимоли камлигини маълум қилди
Тадқиқотларда болаларда вирусга нисбатан антитаналар борлиги маълум бўлди.
Ўн ёшгача бўлган болаларнинг COVID-19га чалиниш эҳтимоли кам ва касалликни енгил ўтказади. Бу ҳақда ЖССТнинг фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове маълум қилди.
"Қатор мамлакатларда касалликка чалинганларнинг 1дан 3 фоизгача қисмини болалар ташкил этади. Тадқиқотларда болаларда вирусга нисбатан антитаналар борлиги маълум бўлди, ҳозирда яна бир нечта тадқиқотлар ўтказилмоқда. Бу тадқиқотларда 10 ёшгача бўлган болаларнинг касаллик юқтириш даражаси пастлигини, 10 ёшдан катта болаларда эса худди ўсмирлар ва 20 ёшдан катталардаги каби юқорилигини кўрмоқдамиз. Бу эса ёш болалар касаллик юқтирганида у енгил ўтишини англатади", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда вирус болалар орасида юқиши борасида тадқиқот ўтказиш зарур.
Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 13,1 миллиондан ошган, 573,3 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026