14:14 / 13.07.2020
10767

Лицей имтиҳонлари номаълум муддатга қолдирилди

9-синф битирувчиларининг академик лицейларга саралаш имтиҳонлари номаълум муддатга қолдирилди.

«Махсус комиссия қарорига мувофиқ карантин талабларининг кучайтирилиши муносабати билан, академик лицейларда саралаш имтиҳонлари номаълум муддатларга қолдирилганини маълум қиламиз», – дейилади Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси хабарида.

Маълумот учун, «Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан, академик лицейларда саралаш имтиҳонлари ҳар йили 10 июлдан 25 июлга қадар ўтказилиши белгиланган.

Аввалроқ, юридик техникумларга қабул параметрлари ҳақида маълумот берилган эди.

Мавзу
Қабул-2020
20 июнь куни ОТМларга ҳужжат қабул қилиш бошланди. Имтиҳонлар 1 август куни бошланиши режалаштирилмоқда.
Барчаси
Top