Жамият | 20:00 / 15.07.2020
11070
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Express24 online-маркетида энди Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш мавжуд

Express24 онлайн маркети энди Тошкент маркетларидан вилоятларга товарларни 15 000 сўм эвазига етказиб бермоқда. Ушбу хизмат товарларнинг катта танлови ва манфаатли етказиб бериш шартларини тақдим этади, шунингдек барча фойдаланувчилар учун кэшбэк тизимини йўлга қўйди.

Фото: Express24

Express24 сайти ва иловаси 2 бўлимдан иборат: “Ресторанлар” ва “Маркетлар”.

Ушбу онлайн хизмат Тошкент, Фарғона ва Самарқандда тўлақонли амал қилмоқда, 1 июлдан бошлаб эса “Маркет” бўлимидаги товарларни Ўзбекистон бўйлаб етказиш хизматини ишга туширди. Энди юртимиз аҳолисида таниқли пойтахт дўконларидан товарларни буюртма қилиш имкони мавжуд.

«Биз Ўзбекистон бозоридаги Тошкентдан товарлар камдан-кам пойтахт ташқарисига чиқувчи ҳолатни таҳлил қилиб, бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизматини йўлга қўйишга қарор қилдик. Бу нафақат истеъмолчилар, балки бошқа бозорларга чиқиш учун имконияти йўқ бўлган кичик ва ўрта бизнес эгалари ҳаётини ҳам енгиллаштиради.

Умуман олганда вилоятларда иш бошлаш биз кутгандек қийин жараён бўлиб чиқмади. Энг қийин масала платформа ва мобил иловани созлаш бўлди. Биз иловани ҳалигача синовдан ўтказиб, фойдаланувчилар ҳаётини иложи борича осонлаштириш мақсадида уни улар учун мослаштирмоқдамиз»
Акмал Пайзиев, Express24 асосчиси.

Кенг турдаги танлов

Express24 онлайн маркетида турли тоифадаги Тошкентнинг 55 дан ортиқ дўконлари келтирилган: “Кийим-кечак”, “Чирой”, “Электроника”, “Озиқ-овқат”, “Болалар учун”, “Уй ва боғ”, “Мебель”, “Автотоварлар” ва бошқалар. Ушбу хизмат фойдаланувчиларга“Panasonic”, “BOSCH”, “Мечта”, “FLO”, “KUKMARA”, “Red Tag”, “Vichy” ва бошқа шу каби халқаро брендлардан харидни амалга ошириш имконини яратади.

Хизмат нархи ва шартлари

30 кг вазнгача бўлган юкларни етказиб бериш минтақа масофасига қараб 1-2 кун давомида ва айни вақтда фақат сариқ ва яшил ҳудудларда амалга оширилади. Буюртма қилиш мумкин бўлган маҳсулотлар турини кўриш учун манзилни киритиш лозим. Тўловни иловада кўрсатилган тизим орқали нақд бўлмаган ёки нақд усулда амалга ошириш мумкин.

Етказиш хизмати нархи буюртмачи жойлашуви ва у танлаган етказиш турига боғлиқ:

•  Буюртмани мижознинг шаҳардаги Fargo офисигача етказиш 15 000 сўм;
•  Мижоз танлаган манзилга етказиб бериш нархи 15 000 + 25 000 сўм;
•  Айрим Маркетлардан етказиб бериш бепул (Express24’да “Бепул етказиш” деб белгиланган).

Хизматдан манфаатли имконият

Онлайн маркетдан харид қилиш янги кэшбэк тизими ёрдамида энди янада манфаатли бўлди. Барча фойдаланувчиларга ҳар бир хариддан балл тақдим этилади ва уларни Express24 иловасида ишлата оладилар.
Ҳар ойнинг биринчи кунидан бошлаб ҳар бир буюртмадан сизга 1% қайтади, 11-буюртмадан бошлаб эса ҳисобингизга 2% қўшилади.

Express24’даги манфаатли харидлардан баҳраманд бўлинг, буюртма беринг ва уйда қолинг.

Иловани кўчириб олиш: express24uz.page.link/QxvY

Вебсайт: express24uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид