Express24 – маҳаллий озиқ-овқат, маҳсулот ва товарлар етказиш хизмати бўлиб, у Ўзбекистондаги 6та шаҳарда фаолият юритади: Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Фарғона ва Қўқон. Ҳар куни, куннинг исталган вақтида қўллаб-қувватлаш хизмати операторлари мижозлар билан доимий алоқада. Улар мижозларнинг муаммоларини ҳал қилишга ҳамда барча турдаги мурожаатларга жавоб беришга ҳаракат қиладилар.
Ҳозирда қўллаб-қувватлаш хизматида 39 нафар ходимлар фаолият юритиб келмоқда ва улар мижозлар ҳамда ҳамкорлар билан чат, шунингдек иккита тармоқ орқали 24/7 алоқада: биринчиси – мижозлар ва ҳамкорлар учун, иккинчиси – курьерлар учун. Операторлар доим ҳар бир мурожаатга индивидуал ёндашиб, юзага келган вазият учун тезкор ва самарали ечим топадилар.
Қўллаб-қувватлаш хизмати бошлиғи Тишабаева Екатерина беш хил ҳолат мисолида Express24 қўллаб-қувватлаш жамоаси мижозлар билан қандай ишлаши ва юқори даражали хизмат кўрсатишни кафолатлаши ҳақида сўзлаб беради.

- Мижозлар буюртма етказилиши кечикаётганлиги ҳақида мурожаат қилганда сиз қандай йўл тутасиз?
Мижозлар биз билан боғланиб, буюртма етказилиши кечикаётганлиги ҳақида хабар берса, операторлар шу ондаёқ маълумотларни текширишга киришадилар. Биз мижозларга самимий ғамхўрлик ила муносабатда бўламиз, шу сабабли улар учун энг мақбул ечим таклиф қилишга интиламиз. Маълум вазиятларда биз бепул етказиш ёки компенсация тўловини таклиф этишга тайёрмиз.
- Мижозлар буюртмани зарарланган ҳолда олганликлари ҳақида мурожаатлар ҳам келиб тушадими?
Ҳа, баъзида шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Бундай ҳолларда биз мижозга икки турдаги ечимни таклиф этамиз:
1) буюртмани қайтадан, компенсация билан бепул етказиш;
2) буюртмани бекор қилиш ва тўлиқ компенсация олиш.
Баъзи мижозлар буюртмани қабул қилинган ҳолида олиб қолишни маъқул кўрадилар. Бундай ҳолларда биз мижоз ҳисобига компенсация ўтказамиз.
- Буюртма тўлиқ етказилмаганлиги ҳақидаги мурожаатлар қандай тартибда кўриб чиқилади?
Чатда, изоҳларда ёки қўнғироқ орқали унутиб қолдирилган товар ҳақида мижоздан мурожаат келиб тушганда, биз мижоздан унутиб қолдирилган товар етказилгунга қадар кутиш қулайлигини ёки мижоз бонус ҳисобига компенсация ўтказганимиз маъқул келишини аниқлаштирамиз.






