Куръер ва почта куни байрами арафасида Express24 етказиб бериш хизмати сизлар билан бир нечта курьерларнинг велосипедда ва пиёда етказиб бериш ҳақидаги ҳикоялари билан бўлишади, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Қўқон ва Андижон шаҳарларидан ишлаш истаги бўлганларни ишга таклиф қилади.

Express24 барча куръерларимизни касб байрамлари билан муборакбод этади ва уларнинг астойдил кўрсатган хизматлари учун катта миннатдорчилик билдиради.

Ҳозирда Express24 да 1500 дан ортиқ киши етказиб бериш билан шуғулланади, аммо курьерлик учун бўш ўринлар Тошкентда ҳам, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Фарғона, Қўқонда ҳам очиқлигича қолмоқда. Express24 курьерларининг ҳикоялари орқали иш фаолияти, имтиёзлар ва иш ҳақи ҳақида кўпроқ билиб олишингиз мумкин.

Муҳаммад, 27 ёш - велосипед курьери

Фото: Express24

Мен Express24-га тахминан 2 ой олдин шу ерда ишлайдиган дўстимнинг маслаҳати билан ишга келдим. Ҳозирда бу менинг асосий ишим ҳисобланади.

Велосипедда етказиб бериш мен учун муаммо эмас, ғилдирак тешилишини ҳисобга олмаса, велосипед ҳаракатланишнинг жуда қулай усулидир. Афзалликлари эса жуда кўп, аммо асосийси - ҳаракатланиш қулайлиги. Мен куннинг тиғиз вақтида тирбандликни бемалол айланиб ўтишим ёки машина ўта олмайдиган йўналишни қисқартиришим мумкин. Бу иш тезлигига таъсир қилади, мен буюртмаларни тезроқ етказиб бера оламан.

Курьер сифатида ишлаш жуда қулай, айниқса, менга ўз иш жадвалимни ўзим тузишим, вақтим ва кучим бўлганда буюртмаларни етказиб беришим айниқса ёқади. Кунига 15-20 та буюртма етказиб бера оламан ва тахминан 165 000 - 225 000 сўм даромад оламан.

Сергей, 42 ёш - пиёда курьер

Фото: Express24

Мен Express24 хизматида тахминан олти ойдан бери пиёда курьер бўлиб ишлаб келаман. Мени бу ерга анчадан бери курьер бўлиб ишлаган дўстим олиб келган. Аввалига шахсий мото-велосипедимда буюртмаларни етказиб берардим, лекин у бузилиб қолди ва буюртмаларни пиёда етказиб беришга қарор қилдим.

Мен учун кўп юриш қийинчилик туғдирмайди, шунинг учун буюртмаларни пиёда етказиб бериш мен учун қийин эмас. Агар буюртма 2 км-дан кўп бўлмаган оралиқда бўлса, мен уни иккиланмай оламан. Менинг юриш тезлигим буюртмаларни тез етказиб беришга имкон беради, масалан, мен 1,5 километр масофани 20 дақиқада пиёда босиб ўта оламан.