Ўзбекистон | 20:03 / 15.07.2020
68244
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги шакар ишлаб чиқарувчи икки йирик корхона ёпилди

Жорий йилда импорт шакарга ўрнатилган божхона божи ва акциз солиғи бекор қилиниши натижасида маҳаллий бозор нисбатан арзон нархдаги Россия шакари билан тўлган.

“Ангрен шакар” МЧЖ ва “Хоразм шакар” МЧЖлар расман иш фаолиятини тўхтатганини эълон қилди.

“Ангрен-шакар” МЧЖ матбуот хизматининг билдиришича, бунга хомашё захирасининг тугаганлиги сабаб бўлган.

“Хорижий ҳамкорлар хом ашё етказиб беришни тўхтатди, боиси шакар заводларимизнинг банкротлик ёқасига келиб қолганидир. Чунки икки корхона омборлари тайёр маҳсулот билан тўлиб бўлди. Маҳаллий шакар ишлаб чиқарувчиларимиз бозордаги рақобатга бардош бера олмаяпти. Бозорларни импорт шакар эгаллаб бўлди”, деди у. 

Қайд этилишича, жорий йилда импорт шакарга ўрнатилган божхона божи ва акциз солиғи бекор қилиниши натижасида маҳаллий бозор нисбатан арзон нархдаги Россия шакари билан тўлган.

Маълумот берилишича, “Ангрен шакар” МЧЖ ва “Хоразм шакар” МЧЖда жами 2 минг киши меҳнат қилган.

Мавзуга оид