Ўзбекистон | 09:45 / 15.07.2020
3202
2 дақиқада ўқилади

Сергели туман касб-ҳунар мактаби 9-синф битирувчиларини ўқишга таклиф этади

Сергели туман касб-ҳунар мактаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сонли Фармонига асосан ташкил этилган. Касб-ҳунар мактабида халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган 2 йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида кундузги таълим шаклида кадрлар тайёрланади.

Шунингдек мазкур Фармонга асосан касб-ҳунар мактаби ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ойлик стипендия ҳамда уч маҳал овқат билан таъминланади.

Сергели туман касб-ҳунар мактаби 2020-2021 ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўқишга таклиф қилади. Касб-ҳунар мактабида мавжуд йўналишлар ва касблар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

Телеграм: t.me/sergelitumankasbhunarmaktabi

Касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари kasb.edu.uz онлайн платформаси орқали амалга оширилади.

Сергели туман касб-ҳунар мактаби қуйидаги манзилда жойлашган:

Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Янги Қўйлиқ кўчаси, 50-уй.

Маълумот учун: 71 290-60-07, 71 290-61-11, 97 422-02-08, 97 778-02-48

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид