Жаҳон | 21:15 / 17.07.2020
22859
1 дақиқада ўқилади

Шифокор коронавирусга қарши вакцина қандай беморларга тўғри келмаслигини айтди

Шифокорнинг сўзларига кўра, ҳар қандай вакцинация иммун тизими учун стресс бўлиб, у сурункали касалликни кучайтириши мумкин.

Фото: Reuters

COVID-19га қарши вакцина иммун тизимининг оғир сурункали касаллигига дучор бўлган беморлардан ташқари, барчага тўғри келади. Бу ҳақда Россия эпидемиология ва микробиология маркази директори Александр Гинзбург маълум қилди.

"Вакцина барчага тўғри келади. Ягона истисно - иммун тизимининг оғир сурункали касаллигига дучор бўлган беморлар", - деди Гинзбург. 

Унинг аниқлик киритишича, ҳар қандай вакцинация иммун тизими учун стресс бўлиб, у сурункали касалликни кучайтириши мумкин.

Бундай беморлар эмлашдан олдин иммунолог шифокор билан маслаҳатлашиши керак, деб қўшиб қўйди Гинзбург.

Айни вақтда дунёнинг бир нечта мамлакатларида коронавирусга қарши вакцина яратиш устида ишлар олиб борилмоқда.

Мавзуга оид