Тошкент учун сунъий нафас бериш аппаратлари, «Дамас»лар ва бошқа ресурслар сотиб олинди
Коронавирусга қарши кураш учун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларига қўшимча ресурслар сотиб олинди.
Шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:
40 дона СЎВ қилиш аппаратлари
120 дона болалар учун ва 80 дона катталар учун СИПАП-аппаратлари
70 мингта комбинезон
70 мингта ниқоб
20 мингта бахила
5 мингта қалпоқ3 мингта кўзойнак
150 мингта қўлқоп харид қилинган.
Шунингдек, 50 дона «Damas» русумли автомобиллар харид қилинган бўлиб, улардан 25таси тез тиббий ёрдам хизматига, 23таси туманлар СЭОМларига, 2таси руҳий касалликлар шифохоналарига тақсимланади.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 15 июль куни коронавирусга қарши кураш бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ҳолатга бағишлаб ўтказган видеоселекторда пойтахтдаги вазиятни шармандалик деб баҳолаган эди.
Йиғилишда маълум қилингандики, Тошкент шаҳрида уч кун ичида тез тиббий ёрдам хизмати ўз вақтида етиб бормагани учун турли касаллик билан мурожаат қилган 43 киши бевақт вафот этган.
Селектордаги топшириқлардан келиб чиқиб, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев эндиликда тез ёрдам узоғи 15 дақиқада етиб боришини, «103»га қўнғироқ қилганда узоқ вақт банд бўлиш ҳолатларига мутлақо чек қўйилишини айтганди.
Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга ҳайфсан эълон қилинган.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022