Жамият | 19:42 / 18.07.2020
6778
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳрининг аксар ҳудудларида икки кун сув бўлмайди

Самарқанд шаҳрининг аксар ҳудудларида икки кун давомида ичимлик суви бўлмайди. Маълум бўлишича, «шаҳар аҳолисининг ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш мақсадида» таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Самарқанд шаҳрининг баъзи кўчаларида ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш учун тармоқларда реконструкция ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, таъмирлаш ишларини олиб бориш учун шаҳарнинг асосий қисмига ичимлик суви етказиб берадиган марказий «Чўпон ота» сув иншооти вақтинча сув таъминотини тўхтатади.

Таъмирлаш ишлари Уста Умар Жўрақулов, Афросиёб, Ибн Сино ва Даҳбед кўчаларидан ўтувчи тармоқларда амалга оширилади. Шу боис 19 июль соат 23:00дан 21 июль 23:00гача «Чўпон ота» сув иншооти вақтинча ўчириб турилади. Оқибатда Сиёб ва Боғишамол ҳудудларида тўлиқ, Темир йўл ҳудудининг бир қисми, Сўғдиёна маскани, Микрараён А-Б ва Амир Темур турар жой мавзеларида ва Амир Темур мавзесининг Самарқанд тумани билан чегарадош ҳудудларида 19 июль 23:00дан 21 июль 23:00гача ичимлик суви таъминоти тўхтатилади.

Хабарга айнан қайси маҳаллаларда сув ўчиши ҳақидаги рўйхат илова қилинган.

Мавзуга оид