ЕИ АҚШнинг Европа компанияларига нисбатан санкцияларига қарши чиқди
Жозеп Боррелнинг сўзларига кўра, Европа сиёсатини учинчи мамлакатлар эмас, Европа белгилаши шарт.
ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел АҚШ томонидан Европа компанияларига санкция қўлланиши ёки қўллаш таҳдидидан чуқур хавотирда эканлигини билдирди.
"Биз Эрон, Куба, Халқаро суд ҳамда яқинда Nordstream 2 ва Turkstream билан юз берган ҳолатларда ушбу тенденциянинг ривожланишини кўрдик", - дейилади ЕИнинг ташқи ишлар бўйича юқори вакили баёнотида.
"Европа иттифоқи учинчи мамлакатларнинг қонуний бизнес олиб бораётган Европа компанияларига нисбатан санкция қўллашига қарши чиқади. Бундан ташқари, экстерриториал санкциялар қўллашни халқаро ҳуқуққа зид деб ҳисоблаймиз. Европа сиёсатини учинчи мамлакатлар эмас, Европа белгилаши шарт", - деб таъкидлади Боррел.
Унинг сўзларига кўра, томонлар ташқи сиёсат ва хавфсизлик сиёсатида умумий мақсадларни кўзлаганда ҳамкорлар билан санкцияларни мувофиқлаштириш катта аҳамиятга эга.
"Европа иттифоқи сиёсий келишмовчилик юзага келганида мулоқот учун доимо очиқ. Аммо бу санкциялар таҳдиди остида кечмаслиги лозим", - деди Европа дипломатияси раҳбари.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024