Фото: «Ўзэкспомарказ»да коронавирус беморлари учун койкалар тайёрланмоқда
«Ўзэкспомарказ» павильонларида коронавирусга чалинган беморларни жойлаштириш учун койка-ўринлар тайёрланмоқда.
Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги «Ўзэкспомарказ» павильонларида коронавирус инфекциясини юқтириб олиб, касалликка чалинган беморларни жойлаштириш учун койка-ўринлар тайёрланмоқда.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати Kun.uz’га изоҳ беришича, бу ерда беморлар касалликдан даволанмайди, балки касаллик гумонланган шахслар вақтинча сақланиб, уларга биринчи тез ёрдам кўрсатилади ва ташхис қўйилганидан кейин керакли тиббиёт муассасасига тақсимланади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратларда павильонларга бир-биридан пардеворлар билан ажратилган ётоқлар жойлаштириб чиқилаётгани акс этган.
Бундан ташқари, Жаҳон тиллари университети ётоқхоналари ҳам коронавирус беморлари учун қайта жиҳозланмоқда. Бу биноларда жами 1500 ўрин тайёрланиши мўлжалланган.
- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий статистикасига кўра, айни вақтда Ўзбекистонда касаллик тасдиқланган ва даволанишни давом эттираётган беморлар сони Тошкент шаҳрида 5051 нафарни, Тошкент вилоятида эса 851 нафарни ташкил этмоқда. Шу билан биргаликда, ижтимоий тармоқларда ҳақиқий рақамлар бундан бир неча баробар юқорилиги, шифохоналарда янги беморларни ётқизиш учун жой қолмагани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони истеъфо берди
Жаҳон | 21:27
-
Британия ядровий қуролларни ташишга қодир қирувчи самолётларни харид қилади
Жаҳон | 21:17
-
Украина делегацияси Истанбулдаги музокараларнинг навбатдаги раундига йўл олади — Зеленский
Жаҳон | 20:07
-
Хитойда эркак терракота армиясидаги иккита қадимий ҳайкалга шикаст етказди
Жаҳон | 19:29
Мавзуга оид

19:07 / 21.12.2023
Ўзэкспомарказда Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди

17:36 / 23.10.2023
“UzCharmExpoEurAsia-2023”да 112 млн долларлик экспорт шартномалари имзоланди

10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис

03:31 / 16.02.2023