Жаҳон | 07:49 / 20.07.2020
5352
1 дақиқада ўқилади

Жо Байден машҳурлик борасида Дональд Трампдан 15 фоиз олдинда

Фото: Sergey Supinski / AP Photo / Pool Photo

АҚШнинг собиқ вице-президенти ва президент сайловларида демократик партиядан энг эҳтимолли номзод Жо Байден амалдаги давлат раҳбари Дональд Трамдан машҳурлик борасида 15 фоиз олдинда бормоқда.

Бу ҳол Washington Post нашри ҳамда ABC News телеканали томонидан ўтказилган сўровларда ойдинлашган, деб ёзади РИА Новости.

Сўров қатнашчиларига агар сайлов шу кунларда бўлиб ўтадиган бўлса кимга овоз берган бўлар эдингиз, деган саволга жавоб бериш сўралган. Рўйхатдан ўтган сайловчилар ўртасида Байденнинг рейтинги 55 фоизни ташкил этган, Трампники эса 40 фоиз.

Сўровнома 12–15 июль кунлари телефон орқали тасодифий танлаш йўли билан 1006 нафар вояга етган америкаликлар ўртасида ўтказилган, уларнинг орасида 845 нафари рўйхатдан ўтган сайловчилар бўлган. Сўровнинг статистик хатолиги — плюс-минус 3,5 фоиз пунктига тенг.

Мавзуга оид