Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган шаҳри оқова сув тизимини кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган вилояти Наманган шаҳри оқава сув тизимини кенгайтириш ва реконструкция қилиш (2-босқич)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат Ўзбекистон президентининг 2020 йил 26-27 июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи якунлари бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек, Наманган шаҳрининг аҳолиси ва хўжалик субъектлари оқава сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш мақсадида қабул қилинади.
Наманган вилоят ҳокимлиги ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг “Наманган шаҳри оқава сув тизимини кенгайтириш ва реконструкция қилиш (2-босқич)” лойиҳаси бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ва 2019 йил 19 августдаги 659-Э-сон экспертиза хулосасига асосан қиймати 187,3 млрд. сўм бўлган қурилиш-монтаж ишларини 2020-2021 йилларда амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.
Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” Давлат унитар корхонаси – буюртмачи этиб белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун ўрнатилган тартибда 2020 йилда 23,9 млрд. сўм маблағ ажратилишини таъминлайди.
Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари А. Раматов, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М. Солиев зиммасига юкланади.
Мавзуга оид
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026