20:02 / 21.07.2020
24838

Тожикистонда чўмилиш мавсуми қурбонлари сони кун сайин ўсиб бормоқда

Фото: Тожикистон ФВҚ ахборот хизмати

Тожикистонда чўмилиш мавсуми бошлангандан бери, 20 июль кунига қадар икки ой мобайнида мамлакат сув ҳавзаларида жами 41 киши чўкиб кетган. Бу ҳақда Тожикистон фавқулодда вазиятлар қўмитасига таяниб Азия-Плюс хабар бермоқда.

Чўкиб кетганларнинг 28 нафари 25 июнь санасигача, қолгани ундан кейин қайд қилинган. Биргина 19 июль куни Тожикистон ФВҚ ходимлари томонидан сувга чўккан бир киши қутқарилган, икки кишининг жасади олиб чиқилган.

Тожикистонда ҳар йили чўмилиш мавсумида ўртача 130-150 нафар одам чўкиб кетиб, вафот этади. Тожикистон ФВҚ берган хабарга кўра, ўтган йил 1-21 июнь оралиғида 40 нафар одам чўкиб кетган. 2019 йил чўмилиш мавсумида эса жами 141 нафар одам сувга чўкиб ўлган.

Top