07:55 / 22.07.2020
5231

Ахборот ва киберхавфсизлик таъминланган ташкилотлар Топ-10талиги аниқланди

Киберхавфсизлик маркази томонидан давлат органлари ва ташкилотларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш рейтинги аниқланди. 

Рейтинг Киберхавфсизлик марказига давлат органлари томонидан ахборот ва киберхавфсизликни мониторинг қилиш тизими доирасида тақдим этилаётган маълумотлар асосида баҳоланди

Куни кеча 2020 йил II чораги бўйича мониторинг натижалари чоп этилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
 
Энг юқори рейтингдаги ташкилотлар Топ-10талигига Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, қатор банк ва бошқа ташкилотлар, жумладан, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари кирди. 

Адлия вазирлиги мазкур рейтингда 89,7 балл билан биринчи ўринни эгаллади.

Билдирилишича, Адлия вазирлигига Ўзбекистон Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (Lex.uz), Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (Project.gov.uz), меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (Regulation.gov.uz), “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими (E-notarius.uz), нодавлат нотижорат ташкилотлари портали (E-ngo.uz), Давлат хизматлари портали (Davxizmat.uz), “Интеллектуал мулк” ахборот-қидирув тизими сингари ва бошқа йирик ахборот ресурслари тегишли.  

Top