20:24 / 22.07.2020
5781

Туркманистон Жаҳон савдо ташкилотида кузатувчи мақомини олди

Туркманистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш масаласи биринчи марта 2011 йилда Еврокомиссиянинг ўша пайтдаги раҳбари Жозе-Мануэл Баррозу томонидан кўтарилганди.

Туркманистон Жаҳон савдо ташкилотида кузатувчи мақомини олди, деб хабар берди мамлакат ташқи ишлар вазирлиги.

Хабарда қайд этилишича, 22 июл куни Жаҳон савдо ташкилоти бош кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган.

"Муҳокамалардан сўнг ЖСТ бош кенгаши аъзолари Туркманистонга ташкилот кузатувчиси мақомини бериш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилди. Ҳозирда 164та давлат ЖСТ аъзоси ҳисобланади. Туркманистон кузатувчи давлат мақомини олган 25-мамлакат бўлди", - дейилади Туркманистон ТИВ хабарида.

Туркманистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш масаласи биринчи марта 2011 йилда Еврокомиссиянинг ўша пайтдаги раҳбари Жозе-Мануэл Баррозу томонидан кўтарилганди. У Ашхободга ташрифи чоғида Гурбангули Бердимуҳамедовга Жаҳон савдо ташкилотига кириш учун ариза беришни таклиф қилганди.

Top