Ўзбекистон | 00:43 / 23.07.2020
89469
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш ҳолатлари сони пасайди

22 июль куни Ўзбекистонда яна 498 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди ва жами касалланиш ҳолатлари сони 18379тага етди.

«Шу йилнинг 22 июль куни мамлакатимизда 498 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 93 нафари Карантин муассасаларида, 405 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

Бугун республиканинг 9 ҳудудида янги ҳолатлар аниқланди. Шу билан биргаликда, кунлик ўсиш 16 июлдан (485 ҳолат) бери илк марта 500дан пастга тушди - 17 июль куни 541, 18 июль куни 579, 19 июль куни 566, 20 июль куни 562, 21 июль куни эса 567 ҳолат қайд этилганди.

22 июль, янги ҳолатлар

  • Тошкент вилоятидаги Карантин марказида – 93 ҳолат.

Профилактика мақсадида ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида - 405

  • Тошкент шаҳрида 191 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 61 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида 50 ҳолат;
  • Бухоро вилоятида 47 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 19 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 16 ҳолат;
  • Хоразм вилоятида 13 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 8 ҳолат.

Тузалганлар (+351)
Бугун Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида жами 351 нафар бемор тузалди (кунлик рекорд кўрсаткич) ва шу вақтгача касалликдан соғайиб чиққанлар сони 9872 нафарга етди.

Шунингдек, Тошкент, Сурхондарё ва Қорақалпоғистонда биттадан, жами 3 ўлим (кунлик ўлимлар сони бўйича сўнгги 8 кундаги энг паст кўрсаткич) қайд этилиб, жами ўлимлар сони 98тага етди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 18 379 нафар бемордан 9 872 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 53 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 409 нафар бемордан 102 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид