Жаҳон | 16:10 / 23.07.2020
23659
4 дақиқада ўқилади

Кўршапалаклар нега коронавирусдан ўлмайди, улар вирусни қандай енгади?

Олимлар олти турдаги кўршапалакнинг генетик кодларини декодлашди.

Фото: OLİVİER FARCY

Ушбу кодларда кўршапалакларни ҳалокатли вируслардан ҳимоя қилувчи «истисноли иммунитет тизимлари»га оид генетик кўрсатмалар мавжуд.

Тадқиқотчилар ушбу маълумотлардан кўршапалакларнинг қандай қилиб коронавирусга чалинмаган ҳолда унинг ташувчисига айланиши мумкинлигини аниқлаш жараёнида фойдаланишга умид қилишмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу тадқиқот ҳозирги ва келажакда юз берувчи эпидемияларда инсон саломатлигига ёрдам берувчи ечимларни таклиф қилиши мумкин.

Дублин университети коллежи профессори Эмма Тилингнинг айтишича, улар декодлаштирган «мукаммал» генетик кетма-кетликлар кўршапалакларнинг «истисноли иммунитети» мавжудлигини кўрсатди.

«Ғилдиракни қайтадан ихтиро қилишимиз шарт эмас. Энди қўлимизда ташлашимиз керак бўлган қадамларни англашга ёрдам берувчи воситалар бор. Бунинг учун дориларни ишлаб чиқишимиз лозим», деди Тилинг.

Профессор Тилинг – Bat1K лойиҳаси асосчиларидан бири бўлиб, ушбу лойиҳанинг мақсади 1421 турдаги кўршапалакнинг генетик кодларини декодлашдан иборатдир.

Тилингнинг таъкидлашича, тадқиқ этилаётган генлар инсонларнинг қариш жараёнининг олдини олиш ва касалликларни камайтириш учун қўллаш мумкин бўлган генетик ечимларни аниқлашда қўл келади.

Янги турдаги коронавирус – Covid-19 кўршапалаклардан чиққани ва ҳануз аниқлай олинмаган қандайдир бошқа бир ҳайвон орқали инсонга юққани тахмин қилинади. Sars, Mers ва Эбола каби бир қатор бошқа касалликлар ҳам одамларга шу йўл билан юққанди.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мутахассисларининг таъкидлашича, кўршапакларни айбдор қилиш керак эмас ва улар табиий ҳолатда инсон саломатлигига жуда кам хавф туғдиради.

Кўршапалаклар табиат мувозанатида ҳам жуда муҳим ўрин тутади. Кўпчилиги мева уруғларини тарқатади, баъзи турлари эса бир кечада миллионлаб тонна ҳашаротларни ейди.

Тадқиқотлар нимани очиб берди?

Халқаро тадқиқот гуруҳи замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда кўршапалакларнинг генетик тузилишига оид шифрни ечди.

Мутахассислар кўршапалакларнинг генетик хариталарини уларнинг ҳаёт шажараларидаги 42 турдаги бошқа сутэмизувчилар билан солиштиришди.

Кўршапалакларнинг энг яқин қариндошлари қаторида итлар, мушуклар, панголинлар, китлар ва туёқли сутемизувчилар бор.

Илмий изланишларда кўршапалакларнинг фарқли тарзда ривожланган ғайриоддий хусусиятларини тушунтириб берадиган геном минтақалар тадқиқ қилинди.

Генетик детективлик кўршапалакларнинг қоронғи муҳитда ов қилиши ва уларга йўл топиш имконини берувчи овозни аниқлаш қобилиятига оид генларни ҳам кашф қилди.

Ушбу маълумотлар келгусида пандемияга қарши курашда қандай фойда бериши мумкин?

Кўршапалакларни вируслардан ҳимоя қилувчи кўплаб генетик ўзгаришларни аниқлашга қаратилган тадқиқотлар инсон саломатлиги учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Мутахассислар кўршапалак геномига оид маълумотлар унинг коронавирус инфекцияларидан қандай ҳимояланишини ҳам тушунтираб беради, деган фикрда. Бу эса келажакдаги эпидемияларга қарши курашда ёрдам бериши мумкин.

«Ушбу ўзгаришлар кўршапалакларнинг фавқулодда иммунитетига оид тадқиқотларга катта ҳисса қўшиши мумкин», деди Германиянинг Дрезден шаҳридаги Maks Plank молекуляр ҳужайралар биологияси ва генетика институти вакили Майкл Хиллер.

Таъкидлаш жоизки, кўплаб инфекцияларда ўлимни келтириб чиқарадиган вирус эмас, балки тананинг иммунитет тизимининг реакцияси ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Кўршапалаклар иммун тизимни бошқара олади. Шу боис улар вирус юқтириб олсалар-да, уларда касаллик аломатлари кузатилмайди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди