Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди
Юлдуз ва Лола - Yandex Cloud булутли платформаси ва сунъий интеллект технологиялари асосида яратилган янги овозлар. Юлдуз ва Лола ўзбек ва рус тилларини бир хил даражада мукаммал билишади, шунингдек, иккала тил аралашган нутқни ҳам тушунишади. Улар овозларидан Ўзбекистондаги компаниялар ва давлат муассасаларининг саll-марказлари ҳамда мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматларида овозли роботлар яратиш учун фойдаланиш мумкин.

Фото: Yandex Uzbekistan
Овозлар бир нечта амплуада мавжуд бўлиб, роботлар ва ёрдамчиларга вазиятга мос равишда фойдаланувчилар билан мулоқот қилиш имконини беради. Мисол учун, улар хизматларни самимий ва хушмуомала оҳангда таклиф қилишади, мураккаб муаммоларни ҳал қилишда эса вазмин ва жиддий оҳангда гапирадилар. Бундан ташқари, овозлар пичирлаб ҳам гапира олади. Бу имконият мижоз кечқурун қўллаб-қувватлаш хизматига қўнғироқ қилганда ёки атрофдагиларни безовта қилмаслик учун ёрдамчига пичирлаб мурожаат қилганда жуда қўл келади. Бундай хилма хиллик бизнесга ҳар қандай вазият учун мос келадиган овозни танлаш имконини беради.
Янги овозлар сунъий интеллект ва машинали ўрганиш технологияларига асосланган Yandex SpeechKit нутқни синтез қилиш ва таниб олиш хизматига киради. Хизмат ўзбек тили билан 2023 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда ва маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда фаол ривожланишда давом этмоқда.
Yandex SpeechKit ҳар қандай контентни овозлаштириш, иловалар ва хизматларга овозли бошқарув функцияларини ўрнатиш, шунингдек, қўнғироқ марказларини автоматлаштириш имконини беради. Бу ходимлар юкини енгиллаштиради ва бизнес харажатларини камайтиради, шунингдек, мижозларга хизмат кўрсатишни тезлаштиради ва яхшилайди.
Бундай хизматларга банк соҳаси, телекоммуникация ва чакана савдо соҳаларида талаб юқори. Ўзбекистон бозори бу йўналишда фаол ривожланмоқда: бизнес рақамлаштиришга интилмоқда, давлат ҳам бундай ташаббусларни қўллаб-қувватламоқда.
“Yandex Cloud бир томондан, бизнесни бошлаш учун тайёр технологияларни тақдим этади. Бошқа томондан, у технологияларни интеграциялаш ва жорий этишга ёрдам берадиган маҳаллий ишлаб чиқувчи компаниялардан иборат ҳамкорлик тармоғини яратади. Ўзбекистон бозори учун яратилган Юлдуз ва Лоланинг янги овозлари Yandex Cloud томонидан бизнес учун хизматларни ривожлантириш бўйича қўйилган илк қадамлардан биридир”, — дея изоҳлайди Yandex Cloud’да нутқ технологияларини ривожлантириш йўналиши раҳбари Елена Белоброва.
Yandex Cloud Ўзбекистонда бизнес учун 29 апрель куни биринчи учрашувини ўтказади, учрашув давомида нутқ технологияларини жорий этиш ҳолатлари билан ўртоқлашади ва минтақадаги режалари ҳақида сўзлаб беради.
Yandex Cloud – оммавий булутли платформа бўлиб, унинг ёрдамида бизнес рақамли маҳсулотларни яратиши ва такомиллаштириши, маълумотларни қайта ишлаши, таҳлил қилиши ва сақлаши, шунингдек, машинали ўрганиш ва сунъий интеллектга асосланган технологияларни жорий этиши мумкин. Yandex Cloud Марказий Осиё минтақасида 2021 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

18:00 / 13.06.2025
Тошкентда сунъий интеллект соҳасида мутахассислар тайёрланадиган Yandex ML School очилади

18:00 / 01.05.2025
Ўзбекистонда имконияти чекланган ўқувчилар учун ижтимоий такси хизмати йўлга қўйилди

15:00 / 21.04.2025
Yandex Uzbekistan бизнес учун етказиб бериш имкониятларини кенгайтирмоқда

19:00 / 07.04.2025