Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда кунлик тузалиш ҳолатлари сони бўйича янги рекорд қайд этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун Ўзбекистонда жами 351 бемор касалликдан соғайиб, бу борада янги рекорд қайд этилгани ҳақида хабар берди.
Бугун Тошкент, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Сирдарё, Қорақалпоғистон ва Жиззахда беморларнинг навбатдаги гуруҳлари соғайган ва шу вақтгача касалликдан тузалганларнинг жами сони 10 мингга яқинлашган.
- Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 102 нафар;
- Андижон вилоятида 112 нафар;
- Наманган вилоятида 61 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 31 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 15 нафар;
- Фарғона вилоятида 14 нафар;
- Сирдарё вилоятида 9 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар;
- Жиззах вилоятида 3 нафар.
«Шундай қилиб юртимизда 9 872 (+351) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 8 409 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги рекорд кўрсаткич жорий йилнинг 14 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда 297 нафар бемор тузалган эди.
Мавзуга оид
23:48 / 27.04.2026
Лондон марафонидаги рекорд Adidas акциялари нархини оширди
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
18:02 / 12.03.2026