15:35 / 24.07.2020
39297

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Бугун Ўзбекистоннинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларига Волгабўйи туманлари устида шаклланган нисбатан салқин ва кам нам ҳаво оқими кириши давом этмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Тошкент вилояти бўйича, республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, ҳарорат 35-38 даража атрофида бўлади, жанубда айрим жойларда 40-42 даражагача етиши мумкин.

Дам олиш кунлари бутун мамлакат ҳудудига Туркманистондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими киришни бошлайди.

Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади, фақат айрим тоғолди ва тоғли жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кундузги ҳарорат 37-40 даража атрофида бўлади, жанубда 42 даражагача кўтарилади, бу ёзнинг шу даври хос бўлган меъёрий қийматлардан 2-4 даражага юқоридир.

Top