Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия президенти коронавирусдан тузалганини маълум қилди
Жаир Болсонару штатларда коронавирус тарқалишига қарши курашиш мақсадида жорий этилган чеклов чораларини тинмай танқид қилиб келади.
Фото: Twitter
Бразилия президенти Жаир Болсонару SARS-CoV-2 коронавирусига тест топширгани ва натижа манфий чиққанини маълум қилди.
«SARS-CoV-2га тест натижаси манфий чиқди. Барчага хайрли кун», — деб ёзди Болсонару ўз твиттерида.
Бразилия президенти вирус юқтиргани ҳақида 7 июлда хабар қилганди.
18 июнда профессор Элдер Накая Бразилияда коронавирус юқтиришлар сони кескин ўсишининг сабабларини келтириб ўтди. У бунга инфекция мавжудлигини инкор қилган ҳамда коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун жиддий чоралар киритмаган Болсонару сиёсати сабаб бўлганини айтди.
Бразилия президенти штатларда коронавирус тарқалишига қарши курашиш мақсадида жорий этилган чеклов чораларини тинмай танқид қилиб келади.
Бразилия касалликка чалинганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди. Мамлакатда 2,2 миллионта ҳолат қайд этилган, 85 минг киши вафот этган.
Мавзуга оид
19:41 / 22.11.2025
Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару ҳибсга олинди
13:51 / 03.09.2025
Жаир Болсонару устидан суд жараёни якуний босқичга кирди
11:13 / 05.08.2025
Бразилия собиқ президенти Болсонару уй қамоғига олинди
22:28 / 15.07.2025