Жамият | 22:40 / 25.07.2020
20712
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги кўчалардан бири 6 ойга ёпилади

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Усмон Носир 2-тор кўчасининг 200 метрлик қисми кўприк қурилиш ишлари олиб борилиши  муносабати 6 ой муддатга ёпилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти ахборот хизмати хабар берган.

 «Ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз », - дейилади ҳокимлик хабарида

Бундан аввал, Чилонзор кўчасининг Муқимий кўчасига туташган жойидан Новза кўчасигача туташган ҳудуди қарийб бир ой муддатга транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилганди.

Алишер Рўзиохунов
Тайёрлаган Алишер Рўзиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид