Ўзбекистон | 17:00 / 25.07.2020
10026
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти ҳокимлигининг 4 нафар ходимида коронавирус инфекцияси аниқлангани тасдиқланди

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати 4 нафар ходимда коронавирус инфекцияси аниқланганини тасдиқлади. Қайд этилишича, уларда касаллик симптомсиз кечаётгани учун уй шароитида даволанишмоқда.

«COVID-19 инфекциясини юқтиришдан ҳеч ким истисно эмас. Тошкент вилояти ҳокимлигида ишловчи жами 4 нафар ходимда коронавирус инфекцияси аниқланган. Уларда касаллик симптомсиз кечаётгани учун уй шароитида даволанишмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги икки ҳафтадан бери масофадан ишлаш тизимига ўтган. Ҳокимлик биносига кирувчи ходимлардан кунлик тест олинмоқда. Инфекция аниқланган ходимлар уй шароитида, масофадан ишлаётгани боис, ҳокимлик биноси карантинга олинмайди», дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 20 июлда Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов вилоятдаги эпидемиологик вазият юзасидан мурожаат билан чиқиб, коронавирус юқтириб олганларнинг 60 фоизи 5та туман – Қибрай, Тошкент, Зангиота, Янгийўл ва Паркент туманларига тўғри келишини айтган эди.

Аввалроқ у 10 июлдан Нурафшон шаҳрига барча ҳудудлардан кириш ва чиқиш тўхтатилишини маълум қилиб, вилоят аҳлини карантин қоидаларига қатъий амал қилишга чақирганди.

Мавзуга оид