Жамият | 12:22 / 27.07.2020
20699
1 дақиқада ўқилади

Никоҳдан ўтиш учун ариза муддати карантин сабаб ўтиб кетса, нима бўлади?

Никоҳдан ўтиш учун онлайн ариза билан мурожаат қилган бўлиб, карантин кучайтирилган пайтда узрли сабаблар билан никоҳни қайд этилмай қолса, нима бўлади? Ушбу масала юзасидан Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълумот берди.

«Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»нинг 76-бандига кўра, никоҳни қайд этиш муддатини узайтириш никоҳ тузувчиларнинг биргаликдаги аризаларига биноан кўриб чиқилади. Айрим ҳолларда етарли асослар бўлган тақдирда, шунингдек ФҲДЁ органининг ташаббуси билан ушбу муддат уч ойгача узайтирилиши мумкин», - дейди у АОКА қошида ташкил этилган махсус штаб брифингида.

Маълумот учун, одатда никоҳ тузишни хоҳловчи шахслар тўғрида белгиланган намунадаги ариза билан мурожаат этган кундан кейин бир ой ўтгач, улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан никоҳ қайд этилади. ФҲДЁ органи мудири, узрли сабаблар бўлганда ҳамда аризачиларнинг илтимосларига кўра, бир ойлик муддатни қисқартириши ҳам мумкин.

Алишер Рўзиохунов
Тайёрлаган Алишер Рўзиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид