12:15 / 27.07.2020
7543

Ўзбекистон солиқ хизмати фахрийси Георгий Любимов вафот этди

Давлат солиқ хизмати ривожига катта ҳисса қўшган меҳнат фахрийси Георгий Федорович Любимов 26 июлда 94 ёшида  вафот этди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берган. 

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

«Биз чуқур хафагарчилик билан, 2020 йил 26 июлда ўзининг 94 ёшида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Ўзбекистон Давлат солиқ хизмати ривожига катта ҳисса қўшган меҳнат фахрийси Георгий Федорович Любимов вафот этганлиги тўғрисида хабар берамиз.

Георгий Федорович Любимов мамлакатимиз мустақиллигининг биринчи йилларидан бошлаб, Давлат солиқ хизмати ходимларини ишга танлаш ва жойлаштиришни амалга оширди. Георгий Федорович ўн йил давомида ДСҚ кадрлар ва уларни қайта тайёрлаш бўлимини бошқарган.

Давлат солиқ қўмитаси Георгий Федорович Любимовнинг оиласи ва дўстларига чуқур таъзия изҳор этади», - дейилади хабарда.

Top